Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури – Safarova Mohigul Muhammadovnaning shaxsiy veb sayti

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармойиши

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён қилинган ғоя ва кўрсатмаларни ҳаётга жорий этишнинг ҳар томонлама пухта ўйланган, асослантирилган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда молиявий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Ҳаракатлар стратегиясини 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича иловага мувофиқ таркибда йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов) Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда:

2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширилишини, йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни, жамоатчилик, миллий ҳамда халқаро экспертлар фикрларини ўрганиш натижаларини, шунингдек ўтказилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари якунларини танқидий таҳлилдан ўтказсин;

2018 йилнинг 5 январигача бўлган муддатда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) ишлаб чиқсин.

  1. Давлат дастури лойиҳасини тайёрлашда куйидаги муҳим, устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин:

Давлат дастури «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга сўзсиз жорий этишга қаратилган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлиши керак;

Давлат дастурида «қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт», «мамлакат ҳаётига тааллуқли энг муҳим қарорлар халқ билан бевосита мулоқот асосида, жамоатчилик фикрини инобатга олган холда қабул қилинади» деган тамойилларни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни акс эттириш зарур;

белгиланаётган тадбирлар халқ билан бевосита мулоқот натижаларига асосланиши, шунингдек аҳолининг кенг қатламини безовта қилаётган долзарб муаммоларнинг ечимини, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларидаги вазиятни тубдан яхшилаш бўйича амалий қадамларни кўзда тутиши керак;

кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини узоқ келажакда эмас, айнан бугун яхшилашга йўналтирилган бўлиши ҳамда уларнинг кундалик ҳаётида акс этиши керак;

янги шароитларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва кенг ривожлантириш фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминловчи устувор йўналиш бўлиши керак;

ўсиб бораётган глобал рақобат шароитида барқарор иқтисодий равнаққа эришиш инновацион ривожланиш моделига ўтиш, инновациялар, янги технологияларни ҳаётга фаол жорий этиш, шунингдек прогрессив, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор фуқаролар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали таъминланиши керак;

ишлаб чиқилаётган тадбирлар аниқ натижага йўналтирилган, равшан мақсад ва амалга ошириш механизмига эга бўлиши, шунингдек бошқа дастурлар доирасида бажарилаётган чора-тадбирлар билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак.

  1. Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов):

2018 йилнинг 5 январидан 18 январигача бўлган даврда Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасини, шу жумладан Интернет тармоғига жойлаштириш орқали ташкил этсин;

2018 йилнинг 20 январигача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамаси натижалари ва келиб тушган таклифларни таҳлил қилган ҳолда қайта ишланган Давлат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.

  1. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар раҳбарлари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

blog lam dep | toc dep | giam can nhanh

|

toc ngan dep 2016 | duong da dep | 999+ kieu vay dep 2016

| toc dep 2016 | du lichdia diem an uong

xem hai

the best premium magento themes

dat ten cho con

áo sơ mi nữ

giảm cân nhanh

kiểu tóc đẹp

đặt tên hay cho con

xu hướng thời trangPhunuso.vn

shop giày nữ

giày lười nữgiày thể thao nữthời trang f5Responsive WordPress Themenha cap 4 nong thonmau biet thu deptoc dephouse beautifulgiay the thao nugiay luoi nutạp chí phụ nữhardware resourcesshop giày lườithời trang nam hàn quốcgiày hàn quốcgiày nam 2015shop giày onlineáo sơ mi hàn quốcshop thời trang nam nữdiễn đàn người tiêu dùngdiễn đàn thời tranggiày thể thao nữ hcmphụ kiện thời trang giá rẻ