Ўқитувчилар дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш механизмини такомиллаштириш – Safarova Mohigul Muhammadovnaning shaxsiy veb sayti

Ўқитувчилар дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш механизмини такомиллаштириш

 Ўқитувчилар дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш механизмини такомиллаштириш

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 24 – майда 122 – сонли “Ўқувчилар давоматини кундалик назоратга олиш ва ўқитувчилар дарсларини кузатиш, таҳлил қилиш меҳанизмини такомиллаштириш тўғрисида” ги буйруғи

  • Буйруқринг 2 – иловасига мувофиқ таҳлил қилиш бўйича тартиб тасдиқланган. (Таълим тараққиёти 2010 йил 4 – сон).

 

  1. Умумий қоидалар

 

  • Ушбу Тартиб «Таълим тўррисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»га Ўзбекистон Республикаси қонун-ларига мувофиқ умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлигини ошириш, таълим тизими раҳбарлари-нинг масъуллигини оширишга қаратилган.
  • Мазкур Тартиб барча турдаги бошлангич ва умумтаълим муассасалари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларининг дарсларга тайёргарлигини ташкил этишга қўйилган талаблар бўлиб, Рес-публика бўйича барча таълим муассасалари учун умумтаълим беришни такомиллаштиришга қаратилган ва унинг бажарили-ши мажбурийдир.

 

Дарс кузатиш ва таҳлил қилишнинг асосий мақсади ва вазифалари

 

  • Мақсад: ўқитувчига амалий-методик ёрдам бериш, ўқитув-чи масъулиятини ошириш, дарс самарадорлигига эришиш.
  • Вазифалар: дарс кузатувчилар томонидан мактабда ўқитувчи ишига баҳо бериш;
  • дарс жараёнининг дарс ўтиш этапларига мослигини куза-тиш, кузатувчилар томонидан дарс ўтаётган ўқитувчига ама-лий-методик ёрдамлар берилишига эришиш;
  • илрор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
  • ўқитувчилар назарий билимларининг амалиётга мутаносиб-лигини таҳлил қилиш;
  • ўқитувчилар ўзаро бир-бирларининг педагогик усул ва ус-лубларини ўрганишга даъват қилиш орқали таълим самарадор-лигини ошириш.

 

Ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлиги

 

  • Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси тегишли фан метод бирлашмаларида кўриб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар асосида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдикданади.
  • Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўришида қуйидагиларга эътибор қаратилади.
  • 1) Дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида ўқитувчи мавзуий режалаштириш, дарс ишланмаси, турли дидактик тарқатма ма-териаллар ва кўргазмали қуролларни тайёрлаш;
  • 2) Дарсга Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мос равишда аниқ мақсад қўйиш;
  • 3) Дарс ўтиладиган хонани тайёрлаш, досканинг тозалиги, бўр, латта ёки маркерларни тайёрлаш, АКТ тайёрлигига эъти-
  • бор қаратиш;
  • 4) Мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналтириш; кўргазмалилик ва берилаётган билим, янги ахборотларнинг ҳаётийлигига, жонли ва равон тилда очиб бе-рилишига эътибор қаратиш;
  • 5) Ўқув дастури   асосида мавзуга ажратилган соатларнинг мослиги, ўқувчининг ёши ва шахсий-психологик хусусиятини ҳисобга олиб, уларни ўйлашга, изланишга ундаши, ижодкорлик, услубий маҳорат, илгор педагогик ва новаторлик тажрибалари-дан фойдаланиш.

 

Дарсларни таҳлил қилиш тартиби

 

  • Дарсларнинг кундалик режалари мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан тасдикда-
  • нади.
  • Дарснинг кундалик режалари ҳамда дарс таҳлиллари учун алоҳида дафтар юритилиб, саҳифаланади ва шнурланиб, таъ-лимнинг бошқарув идораси раҳбарининг имзоси ва муҳри би-лан тасдикданади.
  • Ўқув йили давомида ҳар ҳафтада ўқитувчилар томонидан камида 1 соат, мактаб раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари, туман халқ таълими бўлими методистлари томонидан камида 4 соат, халқ таълими бошқаруви идоралари раҳбарлари томони-дан камида 2 соат дарс таҳлил қилиниши лозим.
  • Дарс таҳлиллари дафтарлари ҳар ойда камида бир марта таълимнинг бошқарув идоралари раҳбарлари томонидан ўрга-нилиб, ишлаб чиқариш йитлишларида муҳокама қилинади ҳамда тегашли таклиф ва мулоҳазалар қайд қилиб борилади.
  • Дарснинг кундалик режалари ва дарс таҳлиллари дафтар-лари тегашли мактаб ва таълимнинг бошқарув идоралари ар-хивида 3 йилгача сакданади.

 

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш
кетма-кетлиги

 

  • 1) Дарс кузатувчининг мақсади;
  • 2) Дарс жараёнини кузатиш ва таҳлил қилиш;
  • 3) Дарс жараёнида ўқитувчининг дарс ўтиш этапларига амал қилиш;
  • 4) Дарс самарадорлига ва ўқитувчининг иш фаолиятини янада яхшилашга оид дарс кузатувчининг таҳлиллари ҳамда таклиф ва мулоҳазалари.

 

Дарс таҳлилининг йўналишлари

 

  • Дарснинг илмий-педагогик жиҳатдан таҳлили:
  • 1) Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши) қуролланганлиги.
  • 2) Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати.
  • 3) Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахбо-ротлар билан қуролланиб бориши.
  • 4) Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўрри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингди-риб борилиши.
  • о) Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олшшши.
  • 6) Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материалла-ри билан бойитилиши.
  • 7) Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофикдиги.
  • 8) Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўрри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назо-рат қилиниши.
  • 9) Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таъ-лимнинг тарбия билан борланиши.
  • 10) Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.

 

Дарс таҳлилининг йўналишлари

 

  • Дарснинг илмий-педагогик жиҳатдан таҳлили:
  • 1) Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши) қуролланганлиги.
  • 2) Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати.
  • 3) Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахбо-ротлар билан қуролланиб бориши.
  • 4) Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўрри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингди-риб борилиши.
  • о) Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олшшши.
  • 6) Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материалла-ри билан бойитилиши.
  • 7) Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофикдиги.
  • 8) Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўрри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назо-рат қилиниши.
  • 9) Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таъ-лимнинг тарбия билан борланиши.
  • 10) Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.
  • Дарснинг методик жиҳатдан таҳлили:
  • 1) ҳикоя усули;
  • 2) орзаки баён усули;
  • 3) суҳбат усули;
  • 4) ўқувчиларнинг ўзлаштиришига кўра:
  • 5) ўқитувчининг сўзлаш усули;
  • 6) кўргазмали қуроллардан фойдаланиш усули;
  • 7) дарслик,   контурли карта,  диаграмма ёки жадваллар би-лан ишлаш усули;
  • 8) лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;
  • 9) техника воситаларидан (ахборот технологиялари,   видео-магаитофон, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;
  • 10) синф доскасидан, география, тарих ёки зоологияга те-гишли бўлган турли карталардан фойдаланиш усули;
  • 11) ўқитувчи баёнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли бўлиши ва бу баённинг изчил равишда ўқувчи онги-га етиб бориши;
  • 12) ўқитувчи фикрининг сиёсий-роявий жиҳатдан тарбия та-лабига мос бўлганлиги;
  • 13) барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераётган материалларни онгли равишда ўзлаштиришлари;
  • 14) ўқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таъ-лимнинг мавжудлиги;
  • 15) ўқитувчи фикрининг изчиллиги;
  • 16) дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилтцда кўргаз-мали қуроллардан, тарқатма материаллари ва техника восита-ларидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номуво-фиқлиги;
  • 17) экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг мақсадга йўналтирилган ҳолда ўтишга эришилганлиги;
  • 18) дарсликдан самарали фойдаланиши;
  • 19) мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги мазмунида йўна-лшпи;
  • 20)дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши.
  1. Дарснинг умумпедагогик-психологик таҳлили:
  • 1) Ўқув хонаси ёки синф хонасининг дарс ўтишга тайёргар-лик ҳолати (дарс жиҳозлари).
  • 2) Ўқув хонаси ёки синф хонасининг санитария-гагаена ҳола-ти.
  • 3) Ўқитувчининг дарс мавзуси ва унинг таълимий, тарбия-вий мақсади.
  • 4) Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва педаго-гак-психологик жиҳатдан тайёрланганлик даражаси.
  • 5) Ўқитувчининг дарсни ташкил этиши ва дарс этапларидан тўкри фойдаланиши.
  • 6) Ўқитувчининг ўқувчиларга таълим-тарбия беришида пе-дагогик жиҳатдан намунали шахс даражасига кўтарила олган-лиги.
  • 7) Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изохди бўлиши.
  • Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси.

 

Дарснинг тахлилини куйидаги турларга булиш мумкин (интернетдан)

  1. Илмий тахлил.

Психологик тахлил.

  1. Методик тахлил.
  2. Дидактик тахлил.

Умумпедагогик тахлил.

  1. Илмий тахлил- берилаётган билимларнинг илмий назарий жихатини, укувчи бажараётган мустакил ишнинг максадга мувофиклигини аниклаш демакдир.

Дарс кузатувчи, хар бир рахбар дарсиинг илмий тахлилида куйидагиларга эътибор бериши максадга мувофик:

  1. Укитувчининг илмий жихатдан (узи мутахассис булган фанни илмий асосда чукур билиши ) куролланганлиги.
  2. Шу кунги дарега илмий жихатдан тайергарлик холати.
  3. Уз мутахассислигига оид энг янги илмий -назарий ахборотлар билан куролланиб бориши.
  4. Дарс жараёнида илмий коида ва таърифларнинг тугри баён этилиши хамда илмий атамаларнинг укувчиларга сингдириб борилиши.
  5. Дарсда таълимнинг узига хос хусусиятларининг хисобга олиниши.
  6. Дарслик материалларининг кушимча адабиёт материаллари билан бойитилиши.
  7. Укувчи бажараётган лаборатория , амалий хамда мустакил ишларнинг илмий йуналиш буйича максадга мувофиклиги.
  8. Укувчилар хулосасининг илмий жихатдан тугри, киска ва мукаммал баён этилиши хамда уни укитувчи томонидан назорат килиниши.
  9. Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим- тарбия билан богланиши.
  10. 10. Укитувчи ва укувчилар нуткининг илмийлиги.

 

  1. Дарсни психологик-педагогик жихатдан тахлил килиш тизими:

Дарснинг аник максад ва вазифаларга боглик равишда тузилишига психологик бахо бериш.

а) дарснинг мавзуси, максад ва вазифалари:

б) дарснинг тузилиши ва унинг психологик жихатдан максадга мувофиклиги.

  1. Дарснинг мазмунига психологик жихагдан бахо бериш:

а) укув магериалларининг сифаги (тасвирловчи, тушуитирувчи, кургазмалилик, аниклик, мавхумлик ва умумлашганлик даражаси);

б) укувчининг билиш фаолиятини ривожлантириш, укув ахборотини идрок этиши (образли, огзаки мантикий хотирани, хаёлий тафаккурни, хаётини). У кандай хис-туйгуларни уйғотади?

в)        мазкур материал укувчилар билиш фаолиятининг ёш хусусиятларига, уларнииг хаётий тажрибаси ва билимлари даражасига мос келиши;

г)         укитувчининг мураккаб укув материалини мазкур ёшдаги укувчиларнинг идрок этиши учун кулай, тушунарли ва кизикарли уюштириш (баён килишнинг равшанлиги ва оддийлиги, ёркин мисоллар, ухшатишлар, киёслашларнинг мавжудлиги, кургазмали материаллардан фойдаланиши, хаёт билан боглаши).

д)        урганилаётган материалнинг тарбиявий таъсири (ахлокий, эстетик ва х.к.). Укитувчи унинг тарбиявий имкониятларини кай даражада амалга оширади?

  1. Дарсда укувчилар билиш фаолиятининг намоён булиши ва уни бошкариш

– Диккатни ташкил этиш.

Машгулотнинг барча боскичларида укувчиларда диккатни ташкил этиш йуллари (диккатли булиш, утказилаётган ишнинг максади ва ахамиятини тушуииш, кургазмалиликдан фойдаланиш, ихтиёрсиз диккатга эътиборни жалб этиш ва х.к.).

Дарсдаги диккатнинг турлари ва уларнинг айрим укувчиларда намоён булиши. Укувчилар диккатининг бир фаолиятдан бошкасига кучиш усуллари. Укитувчи таклиф этган фаолият турларида укувчилар диккатининг таксимланиши ва уларнинг бу иш уддасидан чикишлари.

– Идрокни ташкил этиш ва унинг хусусияти.

Укувчилар идрокининг объектлари (укитувчи нутки, дарслик матни, турли кургазмали воситалар). Идрок этиш материалининг сифати.

 

Кургазмали воситалардан фойдаланиш, уларнинг дарсдаги вазифаси учун ахборот.

– Хотирани фаоллаштириш ва унинг ривожлантирилиши.

Укитувчининг укувчилар хотирасига мурожаат килиши. Бу иш

машгулотнинг турли боскичларида кандай максадда амалга оширилиши. Дарсда хотира турларининг (кургазмали-образли, огзаки-мантикий, хисеий, олдиндан уйланмаган, олдиндан уйланган, механик, мантикий турлари) намоён булиши, баён килинаётган маълумотларни яхширок эслаб колиш усулларидан фойдаланиши (эслаб колиш максадини куйиш, материалга мантикий ишлов бериш, турли-туман ассоциацияларни белгилаш, фаолиятга киришлик, такрорлаш, хиссий вазифа бериш ва х-к.).

Дарсда айрим укувчиларда хотира жараёнларининг намоён булиши (эслаб колиш, билиб олиш, кайта эсга тушириш, унутиш).

– Укувчиларнинг фикрлаш фаолиягини кучайтириш.

Укитувчи укувчиларда кандай илмий тушунчаларни шакллантирди ? Бунда кургазмали материаллардан фойдаландими ? У тушунчалар уртасида урнатган алокалари, ишлаб чикилган фикр-мулохазалар. У кандай йул билан (индуктив ёки дедуктив) укувчиларни маълум тушунчалар ва фикрларни узлаштиришга олиб келди ?

Укитувчи укувчиларда мазкур тушунчаларни узлаштириш эхтиёжини вужудга келтирдими ? (уларнинг назарий ахамиятини очиб бердими, амалий кулланишини курсатдими, турмуш билан богладими ?)

Укувчилар дарсларда кандай узлаштириш даражаларини курсатдилар ва тушунчаларни белгилашда йул куйилган камчиликлар нималардан иборат булди? Укитувчи укувчиларнинг мустакил ижодий тафаккурини кандай фаоллаштирди? Дарс муаммоли тузилиши билан ажралиб турдими? Муаммоли вазияглар кандай йуллар билан яратилди? Укувчилар жавобларни излашда фаоллик курсатдиларми? Улар куйилган муаммонинг ечимини топиш учун кандай аник фикрлаш харакатларини мустакил равишда амалга оширдилар (битта мисолни тахлил килиб бериш керак).

Синф муаммоли таълимга кай даражада хозирлик курган (умумий ривожланиш даражаси, зарур билим ва малакаларнинг мавжудлиги, саволга жавоб излашда узини фаоллик билан курсатган укувчилар).

 

Укитувчи укувчиларни окилона фикрлашнинг тайёр усулларига ургатганми ? Алгоритм типидаги фармойишлар берганми ? Уларни кандай киритган ?

Дарснинг изчиллиги ва мантикий баркарорлиги. Укувчилар мулохазаларининг мантиклиги ва уларнинг хатолари.

– Дарсда укувчиларнинг хотира тасаввури, репродуктив ва ижодий хаёли фаоллашдими ?

– Укитувчи укувчиларнинг узига хос хусусиятларини хисобга олишни кандай амалга оширди?

  1. Дарсларнинг укувчи шахсининг умумий ривожланишига таьсири

– Укитувчи дарснинг кайси боскичларида (сураш вактида, янги материални утишда, уни мустахкамлашда) укувчиларга кандай максадлар билан мурожаат килди ?

– Дарсда укувчиларнинг билимларини узлаштиришнинг кандай даражаларини аниклаш мумкин?

– Укувчилар дарсда олган бахоларига кандай муносабатда булдилар?

– Укувчилар жавобларининг укитувчининг бундан кейинги хатти- харакатларига ва узларига таъсир килдими, яъни укитувчи уз фаолиятини кандай килиб кайта курди ?

Дарсда укитувчи шахси ва фаолиятининг тарбиявий таъсири

– Укитувчи шахсининг ташки кисфаси, нутки. узини тугиши, укувчилар билан муомалада булиш табиатининг тарбиявий таьсири. Болаларнинг унга булган муносабати. Дарснинг рухий мухити.

–  Укитувчининг куядиган галаблари ва уларнинг укувчиларда ирода ва ахлокий сифатларни шакллантириш учун ахамияти (укувчиларнинг жавобига, хулкига, нуткига, интизомига ва хоказоларига куйиладиган талаблар). Болаларнинг бу талабларга муносабати.

– Дарсда фойдаланадиган таълим методлари ва усулларининг тарбиявий ахамияти.

– Укитувчи кандай килиб укув ишлари техникасини (тушунтирилганларни эшичиши, сзув олиб бориши, вазифалар шартлари, китоб билан ишлаш, хал килиш усулларини топиш, уз-узини назорат килиш ва хоказоларни ургатди, яъни у болаларни кандай килиб билим олишга ургатди?

 

  1. Дарснинг натижалари

Дарсда максадга эришилганлиги. Бу хакда кандай психологик курсаткичларга караб хулоса чикариш мумкин? (узлаштириш даражаси диккат, кизикиш, хис-туйгуларни намоён килиш). Дарс укувчиларнинг умумий ривожланиши учун нималар берди ?

Маълумки, кузатилган дарснинг тахлили умумий педагогика ва хусусий методика талаблари нуктаи назаридан бир хил булса хам, лекин хар бир фаннинг уз талаблари бор. Масалан, физика, кимё, биология дарсларида укувчиларнинг амалий тажриба утказишлари ва бошка амалий малакаларига ахамияг берилса, она тили ва адабиёт дарсларида укувчиларнинг нутк маданиятига алохида диккат килинади. Лекин хамма фан буйича дарс кузатиш ва уни тахлил килишдан асосий максад укувчиларнинг билим ва малакаларини такомиллаштиришга, укитувчиларнинг маъсулиятини оширишга каратилмоги лозим.

 

  1. Методик тахлил – укитувчининг дарс жараёнида куллаган усулларининг максадга мувофик эканлиги таълимнинг турига ва узига хос хусусиятларига караб белгиланади. Укув материалларини укувчиларга баён килиш ва тушунтириш жараёнида кулланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки мос эмаслиги методик тахлил давомида аникланади.

Шуни алохида таъкидлаш лозимки, укитувчи дарсда куллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги унинг утган, янги мавзу материалини укувчиларнинг кай даражада узлаштириб олганликлари билан белгиланади. Шу боисдан хар бир дарс кузатувчи (укитувчи, директор, укув ишлари буйича директор уринбосари, инспектор ёки методист) даре тахлилининг бу турига алохида эътибор билан караши лозим.

Дарс методларини тахлил килишда куйидагиларни хисобга олиш максадга мувофикдир:

Дарс жараёнидаги укитувчи ва укувчилар фаолиятининг ташкилий шаклларига кура:

а) хикоя усули;

б)огзаки баён усули;

в)сухбат усули.

  1. Укувчиларнинг узлаштиришига кура:

а)укигувчиларнинг сузлаш усули;

б)курсатмали куроллардан фойдаланиш усули;

в)дарслик, контурли карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш усули:

г)лаборатория асбоблари билам ишлаш усули;

д)техника воситаларидан (информатика электрон хисоблаш техникаси, кинофильм, диафильм, радио, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;

е)синф доскасидан, география, тарих ёки зоологияга тегишли булган турли карталардан фойдаланиш усули кабилар.

 

  1. Дидактик: тахлил – таълим турлари самарадорлиги, уни белгиловчи конунлар ва коидаларнинг дарсда канчалик тугри хамда мукаммал бажарилганлигини тахлил килиш демакдир.

Дарсни дидактик жихатдан тахлил килишда куйидагиларга эътибор бериш уринли булади:

  1. Укитувчи баёнининг синф укувчилари жамоасига тула тушунарли булиши ва бу баёнининг изчил равишда укувчи онгига етиб бориши.
  2. Укитувчи фикрининг маънавий-маърифий тарбия талабига мос булганлиги.
  3. Барча укувчиларнинг укитувчининг бераётган материалини онгли равишда узлаштиришлари.
  4. Уқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг мавжудлиги.

Укитувчи фикрининг изчиллиги.

  1. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён килишда курсатмали куроллардан, таркатма материаллар ва техника воситаларидан фойдаланишнинг максадга мувофиклиги ёки номувофиклиги.
  2. Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг максадга йуналтирилганлиги.
  3. Дарслик билан ишлашнинг тугрилиги.
  4. Миеолларнииг таълим-тарбия бирлигига мослиги.

Дарснинг маълум бир тизимда олиб борилиши кабилар

 

  1. У мумий педагогик тахлил – дарсдаги хамма жихатларнинг киска ва енгил куринишидаги тахлилидир.

Дарсни умумий педагогик жихагдан тахлил килганда куйидагиларни хисобга олиш максадга мувофикдир:

  1. Укув ёки синф хонасининг дарс утишга тайёргарлик холати (дарс жихозлари).
  2. Укув ёки синф хонасининг санитария- гигиена холати.
  3. Дарс мавзуси ва унинг таълимий, тарбиявий максади.
  4. Укитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва педагогик жихатдан тайёрланганлик даражаси.

Укитувчининг дарсни ташкил этиш ва дарс боскичларидан тугри фойдаланиши.

  1. Укитувчининг укувчилар олдида (таълим —тарбия беришида) педагогик жихагдан намунали шахс даражасига кутарила олганлиги.
  2. Укувчилар билимига куйиладиган бахонинг адолатли ва изохли булиши.
  3. Укувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустакил фикр юритиши хамда мазкур фан асосларини узлаштириб олганлик даражаси.
  4. Укувчиларнинг дарсга муносабати ва хурмат билан караши.

Укитувчининг дарсдаги бошкарувчилик роли ва иш услуби.

  1. Укитувчининг дарс мавзусини таълим- тарбияга боглаши.
  2. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён килишда улкашунослик материалларидан фойдаланиши.

Дарсда укувчиларнинг сифат узлаштириши.

  1. Укитувчининг дарсдаги таълимий ва тарбиявий максадига тулик эриша олганлиги.
  2. Укитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жихатдан ёрдамга эхтиёжи кабилар

 

ДАРСГА КИРИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТЕХНИКАСИ

Дарсга кириш ва уни таҳлил этиш зарурати

 

  • Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмокдаки, бугунги талаба (ёки ўкувчи)ларнинг аксарияти (масалан, юқори синф ўкувчиларининг тахминан 70-75 фоизи) ўқишга қизиқмай қуйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан талаба (ёки ўкувчи) ўртасида мулокотнинг умуман йуқлигидир. Шунингдек, умумий ўрта мактабда, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга кўйилмаган. Умуман олганда, ўқитувчи ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Айрим ўкитувчилар ўзларининг заиф томонларини, айниқса, ўз соҳалари бўйича етарлича билимга эга эмасликларини ёпиш учун талаба (ёки ўқувчи)га ортиқча талаблар қўядилар. Талаба (ёки ўқувчи)лар ўқитувчининг бўш томонини тез англайдилар. Шунинг учун, у ҳадиксираб эмас, балки ўқитувчи ҳурматини жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай муҳитни ва талаба (ёки ўқувчи)ларнинг руқий кайфиятини ўқитувчи баъзан сезмайди. Талаба (ёки ўқувчи)лар ўқитувчини ҳар доим кузатиб боради. Улар ундан илик сўз, меҳр – муҳаббат ва мурувват кутадилар.
  • Ҳозир педагогика фани олдида таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда, баъзан ўқитувчининг ташқи киёфаси ҳам тарбиявий аҳамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг муҳими ва талаба (ёки ўқувчи) учун энг аҳамиятлиси – ўқитувчининг билимдонлиги, янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги, унинг сўзи билан ишининг мувофик келиши, талаба (ёки ўқувчи)ларни изланишга, билимларни мустақил эгаллашга, ҳар бир фаннинг мохиятини тушунишга, ишга ижодий ёндашишга ундаши ва эркин фикрлаши ҳамда мустақил ишлаш учун шароит яратиши билан белгиланади.

 

  • Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишлар, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмокда. Уқитувчи педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб бориши, ўқув жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишини кучайиши, унинг педагогик фаолиятида амалга ошади. Ўкитувчи фаолиятининг қанчалик самарали эканлигини, одатда, унинг маҳоратини кузатиш, ўтаётган дарсларини тахлил қилиш орқали билиш мумкин. Бундай ишларни кўпинча вазирликнинг масъул ходими, таълим муассасаси раҳбари ёки услубчилар, ўкитувчи ва услубий бирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Бирор ўқитувчининг дарсига кириш мўлжалланган бўлса, ўқитувчилик касби одобига кўра шахсларни дарсга киритиш олдидан (айниқса, ташқаридан келган шахсларни) қайси аудитория (синф)га ва қайси дарсга кириш керак эканликлари бўйича огоҳлантирилишлари лозим. Аввало, услуб бирлашма раиси, имконият бўлмай қолган тақцирда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, баъзи-бир англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олдини олишга ёрдам беради.
  • Кузатувчилар биргаликда дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач, дарс бошланади. Уқитувчи дарсга кирганда қўли (ёки ўқув хонаси)да гуруҳ журнали, ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши керак.

 

Дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмлари

 

 

  • Мутахассис сифатида ўқитувчининг дарсини кузатиб, уни таҳлил этишни мўлжаллаган шахслар қуйидагиларга эътибор беришлари мақсадга мувофиқ:
  • Ўқитувчининг дарсга қандай тайёргарлик кўрганлиги?
  • Ўқитувчида дарснинг ўқув режаси ва мавзу бўйича турли ишланмаларнинг борлиги, турли дидактик тарқатма материал ва кўргазмали қуролларнинг тайёрлиги. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги билан юзаки (ёки дарснинг бир қисмида) танишиб чиқилмайди. Унинг дасрга тайёргарлигини бутун машғулот мобайнида кузатиш ва тахлил этиш лозим.
  • Дарс мақсад ва вазифаларининг қўйилиши.
  • Ўқитувчи ҳар бир дарсга аниқ мақсад кўядими? Мақсадни қанчалик тўғри қяди? Вазифалар белгиланадими?
  • Ташкилий ишлар таҳлили.
  • Машғулот ўтказиладиган хонанинг дарсга тайёрлиги, талаба (ёки ўқувчи)ларнинг кайфияти ва соғлиги, ўқув хонаси ва столининг тозалиги, бўр ва намланган латтанинг борлиги, айрим сабабларга кўра дарсда қатнашмаётган талаба (ёки ўқувчи)ларнинг исми ва шарифлари ёзилган варақчанинг ўқитувчи столига қўйилишига, шунингдек ўқитувчининг дарсга ҳозирлигига ва унинг ташқи қиёфасига ҳам эътибор берилади.
  • Дидактик (ёки таълимий) таҳлил.
  • Таҳлилнинг бу турида мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналиши, кўргазмалилиги ва берилаётган билим, янги ахборотларнинг ҳаётийлиги, уларнинг жонли ва равон тилда очиб берилиши назарда тутилади.
  • Услубий таҳлил.
  • Бунда ўқитувчи фаолиятининг икки томони: биршчидан, ўрганилаётган мавзуга дастурда мўлжалланган соатда, уни қандай усуллар ёрдамида, талаба (ёки ўқувчи)ларнинг ёши ва шахсий-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда етказиб бера олиши, талаба (ёки ўқувчи)ларни ўйлашга, изланишга мажбур этиши ва унга шароит яратиши; иккинчидан, ўқитувчи

 

  • сифатидаги тажрибалари қай даражада эканлигини намойиш эта олиши назарда тутилади. Ўқитувчининг иккинчи томони таҳлил этилаётганда, унинг ижодкорлиги, услубий маҳорати кўзга ташланиши лозим. Ўқитувчининг илғор педагогик ва новаторлик тажрибалари мана шу ердан бошланади.
  • Методологик таҳлил.
  • Ушбу таҳлил мобайнида таълим йўналишидаги хукумат қарорлари, талаблар, давлат тили, миллий руҳ, маданиятнинг гўзал дурдоналари, шу соҳа бўйича буюк аллома ва олимларнинг қилган ишлари, фикрлари, республикадаги охирги ўзгаришларнинг машғулот давомида фойдаланилиши асос қилиб олиниши мумкин.
  • Психологик тахлил.
  • Бу таҳлилда, аввало, талаба (ёки ўқувчи)ларнинг кайфияти, уларнинг соғлиги, жамоадаги соғлом муҳит, талаба (ёки ўқувчи)ларнинг хушёрлиги, фанга бўлган қизиқишлари, дарс бераётган ўқитувчисига муносабати, талаба (ёки ўқувчи)ларнинг ҳозиржавоблиги, сезгир ва топқирлиги, идроки, янги ва аввалги материалларни эсда сақлашлари, образли ва мантиқий тафаккурлари, талаба (ёки ўқувчи)лар фантазияси, олдида турган масъулиятларига нисбатан талаба (ёки ўқувчи)ларнинг иродали ёки иродасизлиги, улардаги қобилият, билим, кўникма ва малакалар кўлами каби томонлар киради. Ўқитувчининг фавқулодда вужудга келган вазиятдан ўз обрўсини сақлаган ҳолда чиқа олиши, ўзини бошқара олиши ҳам инобатга олинади.
  • Педагогик таҳлил.
  • Таҳлилнинг бу тури анча мураккаб ва масъулиятли бўлиб, ўқитувчининг ташқи қиёфаси, талаба (ёки ўқувчи)лар билан тил топа олиш маҳорати, маданияти, одоби билан биргалиқца дарс жараёнида умуминсоний тарбиянинг таркибий қисмларини талаба (ёки ўқувчи)ларга бера олиши ва унинг нутқ маданияти ҳам назарда тутилади.
  • Машғулот мобайнида ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган миллий тарбия (экологик, иқтисодий, ахлоқий, жинсий, мехнат, нафосат ва миллий истиқлол ғоясини сингдириш) элементлари қандай амалга оширилди?
  • Бу тарбия турларидан қай бирига айнан шу дарсда кўпроқ эътибор берилди?
  • Дарс тарбиявий таъсирининг самараси қандай бўлди?
  • Бу масалалар педагогик тахдшлнинг асосини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, ўқитувчининг маъноли нутқини ҳеч качон бошқа нарсага қиёслаш (ёки алмаштириш) мумкин эмаслиги маълум.

 

  • Ўқитувчининг ҳамкорликдаги вазифаси таҳлили:
  • талаба (ёки ўқувчи)ларни фикрлашга ўргатиши;
  • аниқ фиьф ва материалларни ўрганиб, мулоҳаза юритиш, фикр билдиришни таъминлаши;
  • талаба    (ёки    ўқувчи)ларни    изланишга,     қидириб    топишга ўргатиши;
  • талаба (ёки ўқувчи)ни ўзи мустақил фикрга эга бўла олиши.
  • Якуний   тахлил   (ёки   хулоса).   Ўқитувчининг   қандай   мутахасис эканлиги буйича фикрлар ва турли таклифлар, йўл-йўриқлар баён этилади. Дарсни тахдил этиш жараёнида, аввало, машғулот олиб бораётган ўқитувчи гапириши, сўнгра таҳлилда иштирок этувчилар гапириши мақсадга мувофиқ.
  • Эслатма: ўқитувчининг дарси ва унинг фаолиятига бир дарс таҳлили бўйича хулоса чицариб бўлмайди. Унинг фаолиятига танцидий фикр бериш учун унинг турли шаклдаги бир неча дарсларини кузатиш керак.

 

Таълим шакллари ва услубларига қўйиладиган замонавий талаблар

 

  • Замонавий педагогикада таълимнинг умумий шакллари (жамоавий, гуруҳ бўлиб, якка тартибда) ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш
  • шакллари (дарс, фан, техника тўгараклари, ўқувчилар илмий уюшмалари, саёҳатлар) фарқланади.
  • Таълимни ташкил этиш шакллари педагогик жараённи ташкил этишнинг тарихан мавжуд бўлган, барқарор ва мантиқан тугалланган кўриниши бўлиб, унга мунтазамлик ва яхлитлик, ўз-ўзини ривожлантириш, шахсийлик ва фаолиятли характер, иштирокчилар таркибининг доимийлиги, ўтказишнинг муайян тартиби мавжудлиги хосдир.
  • Дарснинг асосий таркибий элементларига қуйидагиларни кирптиш мумкин:
  • биринчи элементи – ташкилий қисм;
  • иккинчи элемент – уйга берилган ёзма вазифаларни текшириш;
  • учинчи элемент – ўқувчилар билимини оғзаки текшириш (ёки сўраш);
  • тўртинчи элементи – янги материални тушунтириш;
  • бешинчи элемент янги материални мустаҳкамлаш;
  • олтинчи элемент -уйга вазифа бериш;
  • еттинчи элемент дарсни уюшқоқлик билан якунлаш. Дарснинг тузилишлари қуйидаги уч турда бўлиши мумкин:
  • Анъанавий дарс тузилиши: сўраш, тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш.
  • Замонавий дарс   тузилиши:   дидактик   (асосий)   ва   мантикий психологик.
  • Замонавий дарс тузилишига қўшимча: мотивланган ва услубий.
  • А) Дидактик тузилиши:
  • Таянч (аввалги) билимларни ва ҳаракат усулларини фаоллаштириш.
  • Янги тушунча ва ҳаракат усулларини шакллантириш.
  • Билимларни қўллаш, билиш ва кўникмаларни шакллантириш (махсус такрорлаш ва мустаҳкамлаш).
  • Б) Дарснинг мантиқий-психологик тузилиши:
  • Маълум билимларни тиклаш ва идрок этиш.
  • Талаба(ёки  ўқувчи)лар   томонидан   янги   билимларни   англаш   ва тушуниш.

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

blog lam dep | toc dep | giam can nhanh

|

toc ngan dep 2016 | duong da dep | 999+ kieu vay dep 2016

| toc dep 2016 | du lichdia diem an uong

xem hai

the best premium magento themes

dat ten cho con

áo sơ mi nữ

giảm cân nhanh

kiểu tóc đẹp

đặt tên hay cho con

xu hướng thời trangPhunuso.vn

shop giày nữ

giày lười nữgiày thể thao nữthời trang f5Responsive WordPress Themenha cap 4 nong thonmau biet thu deptoc dephouse beautifulgiay the thao nugiay luoi nutạp chí phụ nữhardware resourcesshop giày lườithời trang nam hàn quốcgiày hàn quốcgiày nam 2015shop giày onlineáo sơ mi hàn quốcshop thời trang nam nữdiễn đàn người tiêu dùngdiễn đàn thời tranggiày thể thao nữ hcmphụ kiện thời trang giá rẻ